Россия ўзига янги дўст топдими? Лавров ким билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилганини айтди
Олам
−
22 Март 2023
17263Бугун, 22 март куни, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сочида Эритреядан келган ҳамкасби Усмон Солиҳни қабул қилган. Лавров Эритрея Ташқи Ишлар вазири билан мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
“Биз ҳарбий-техник соҳада, умуман, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ҳақида гаплашдик”, дейди Лавров.
Ушбу учрашувдан қандай мақсад кўзлангани очиқланмаган.
Маълумот учун, Эритрея шимоли-шарқий Африкадаги давлат бўлиб, БМТ ва Африка Иттифоқининг аъзоси ҳисобланади. Давлат Қизил денгизга туташган. Майдони 117,6 минг км квадратга яқин. Аҳолиси 6 миллиондан зиёд. Пойтахти Асмера шаҳри.
Эритрея армияси дори энг йирик армиялардан биридир. Мажбурий ҳарбий хизмат 1995 йилда жорий этилган. Расмий равишда, эркак ва аёл чақирилувчилар камида 18 ой хизмат қилишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбари 20 март куни расмий ташриф билан Москвага келган эди. Ташрифнинг биринчи кунида Путин ва Си Цзиньпин яккама-якка, 21 март куни эса Кремлда тор доирада музокаралар ўтказган.
Президент Путин ва Си Цзиньпиннинг расмий учрашуви 21 март куни Кремль саройининг Георгиевский залида бўлиб ўтган. Цзиньпин бугун, 22 март куни Россияга ташрифини якунлаб, Хитойга қайтиб кетди.