Россия Украинани ўққа тутди

Олам

image

22 мартга ўтар кечаси Россия Украинани навбатдаги йирик ракета ҳужумига дучор қилди. Бу ҳақда “News.ru” хабар берди.

Эрта тонгда бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Бунгача Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари ватандошларини Россиянинг Каспий денгизи ҳудудидан қанотли ракеталари учирилиши ва Нижний Новгород вилоятидаги Саваслейка аэродромидан МиГ-31К қирувчи самолётлари учирилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Бунинг ортидан Днепр томон учаётган гипертовушли Кинжал ракетаси, Черкасский вилоятидаги қанотли ракета Уман томон ҳаракатланаётгани, шунингдек, Чернигов ва Полтава вилоятлари чегарасидаги қанотли ракеталар Киев томон учаётгани ҳақида огоҳлантиришлар пайдо бўлди.

Харьковда отишма пайтида 15 га яқин портлаш содир бўлди.

Унинг сўзларига кўра, русларнинг нишонлари Харьков энергетика тузилмаси объектлари бўлган. Портлашлардан кейин бир қанча жойларда ёнғинлар бошланди.

Харбков шаҳар мэри ИгорьТереховнинг сўзларига кўра, насос подстанцияларида қувват йўқолгани сабабли шаҳарда сув таъминотида муаммолар юзага келган.

Мамлакат вақти билан соат 4:10 атрофида Запорожьеда портлашлар содир бўлди. Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Фёдоров саккизта ракета зарбаси берилганини маълум қилди.

“Инфратузилма объектлари шикастланган, фуқароларнинг уйлари шикастланган. Биз қурбонлар ҳақидаги маълумотларни текширмоқдамиз”, дейилади унинг постида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинадаги Днепропетровск вилоятининг Кривой Рог шаҳрида Россия ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, 43 киши, жумладан 12 бола яраланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг