Россия Зеленскийнинг она шаҳрига ҳужум қилди
Олам
−
13 Март
17740Украинадаги Днепропетровск вилоятининг Кривой Рог шаҳрида Россия ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 43 киши, жумладан 12 бола яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак маълум қилди.
“20 киши шифохонада қолмоқда. Улардан тўрт нафар катталар ва икки боланинг аҳволи оғир”, деб ёзган Лисак.
Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги йигирма кўп қаватли уй, иккита болалар боғчаси, иккита мактаб ва бошқа бинолар зарар кўрган, автомобиллар шикастланган.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам воқеа ҳақида хабар бериб, Кривой Рогда ракета ҳужумидан кейин қутқарув операцияси олиб борилаётгани, вайроналар остидан одамлар қидирилаётганини қайд этди.
"Тўққиз қаватли турар-жой биноси вайрон бўлди", деб ёзган Зеленский.
У ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Қайд этиш жоизки, Владимир Зеленский 1978 йил 25 январда Кривой Рог шаҳрида туғилган.
Россия томони ҳужумга изоҳ бермади. Уруш давомида Москва Украинадаги тинч аҳоли нишонларига қасддан қилинган ҳужумларни рад этиб келади.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Владимир Зеленский француз оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Россиянинг шарқий фронтдаги ҳужуми тўхтатилганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь