Россия Украинани “Искандер” ракеталари билан ўққа тутди
Олам
−
01 Июнь 2023
18684Бугун, 1 июнга ўтар кечаси Россия Қуролли Кучлари Киев шаҳрига ўнта “Искандер” ракетасини учирди. Уларнинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабининг ҳисоботида айтилди.
“Кеча тунда душман яна “Искандер” оператив-тактик ракета тизими ракеталари билан Киев вилоятининг фуқаролик ва муҳим инфратузилмаси объектларини нишонга олди. 10 та ракетадан 10 таси Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучларининг қуроллари ва воситалари томонидан йўқ қилинди. Ўтган сутка давомида душман томонидан қўшинларимиз позициялари ва аҳоли пунктларига 3 марта ракета зарбаси берилди, 29 та ҳаво ҳужуми, 49 та MLRC (ракетаси) ҳужуми амалга оширилди. Афсуски, тинч аҳоли орасида қурбонлар бор, хусусий турар-жой бинолари ва бошқа инфратузилма объектлари шикастланган”, дейилади ҳисоботда.
Айтилишича, Россия томони Луганск ва Донецк вилоятларини тўлиқ босиб олишга уринишда давом этмоқда. Ўтган кун давомида Украина қўшинлари Россиянинг 21 та ҳужумини қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Украина Россия томонидан амалга оширилган тунги ҳужумларда Эронда ишлаб чиқарилган 36 та дроннинг барчасини уриб туширганини эълон қилганди. Шу куни Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мамлакат Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланганини маълум қилди. 26 майда эса Киев Россия томонидан учирилган 10 та ракета ва 20 дан ортиқ учувчисиз самолётларни уриб туширганини маълум қилди. 27 май куни Россия кучлари Британия томонидан Украинага етказиб берилган иккита узоқ масофали “Storm Shadow” қанотли ракеталарини тутиб олди. 28 майда эса Россия қўшинлари Эроннинг 54 та Shahed-136/131 учувчисиз самолётлари билан шимолий йўналишда – Брянск вилояти ва жанубий йўналишда – Краснодар ўлкасидан Украинага ҳужум қилди.
LiveБарчаси