Россия Украина томон рекорд даражадаги камикадзе дронларини учирди 

Олам

image

Бугун, 28 майга ўтар кечаси Россия қўшинлари Эроннинг Shahed-136/131 учувчисиз самолётлари билан шимолий йўналишда – Брянск вилояти ва жанубий йўналишда – Краснодар ўлкасидан Украинага ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари хабар берди.

Айтилишича, Украина Қуролли Кучлари рекорд миқдордаги камикадзе дронларининг жами 54 марта учирилганини қайд этган. Россия кучлари тунги ҳужумни мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги ҳарбий объектлар ва давлатнинг муҳим инфратузилмаларига, хусусан, Киевга йўналтирган. У ердаги “Марказ” ҳаво қўмондонлиги ҳудудида зарба берувчи учувчисиз самолётларнинг аксарияти йўқ қилинган.

Шунингдек, ҳужумни қайтариш учун Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг “Жануб” ва “Ғарб” ҳаво қўмондонликлари ҳамда Украина мудофаа кучларининг бошқа таркибий қисмларидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари жалб қилинган.

Украина томони ҳужум қилган 54 дрондан 52 тасини йўқ қилганини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Украина Россия томонидан амалга оширилган тунги ҳужумларда Эронда ишлаб чиқарилган 36 та дроннинг барчасини уриб туширганини эълон қилганди. Шу куни Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мамлакат Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланганини маълум қилди. 26 майда эса Киев Россия томонидан учирилган 10 та ракета ва 20 дан ортиқ учувчисиз самолётларни уриб туширганини маълум қилди. Кеча, 27 май куни Россия кучлари Британия томонидан Украинага етказиб берилган иккита узоқ масофали “Storm Shadow” қанотли ракеталарини тутиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев дрон Shahed

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг