Россия кучлари Британиянинг иккита ракетасини тутиб олди

Олам

image

Бугун, 27 май куни Россия кучлари Британия томонидан Украинага етказиб берилган иккита узоқ масофали “Storm Shadow” қанотли ракеталарини тутиб олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг кундалик брифингида эълон қилинди.

Россия томони ракеталарни зарарсизлантириш қаерда амалга оширилганига ойдинлик киритмаган. Бироқ расмий Москва сўнгги 24 соат ичида 12 та дронни уриб туширганини, бундан ташқари, АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган қисқа масофали HIMARS ва HARM ракеталари тутиб олганини маълум қилган. 

Ғарб томонидан етказиб берилган қуроллар фақат Украина ичидаги Россия кучларига қарши қўлланилишини айтган Киев расмийлари вазиятга ҳали изоҳ бермаган.

“Reuters” агентлиги эса бугун, 27 май куни Россиянинг ичкарисида дрон ҳужуми қайд этилганини ёзган. У нефть қувурлари ва иншоотларига зарба берган. Украина Россия ичидаги нишонларга қарши ҳужум уюштирганини очиқ тан олмаган. Бироқ Москва азалдан бундай ҳужумлар учун Киевни айблаб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Британия Storm Shadow

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made