Украина 36 та Россия дронини уриб туширганини эълон қилди
Олам
−
25 Май 2023
5162Бугун, 25 май куни Украина Россия томонидан амалга оширилган тунги ҳужумларда Эронда ишлаб чиқарилган 36 та дроннинг барчасини уриб туширганини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Украина Президенти Владимир Зеленский бу “машаққатли тун” бўлганини, аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа ишларини юқори баҳолашини айтган.
“Украинани террор қилишда давом этаётган душман 36 та Shahed (дрон)дан фойдаланди. Улардан ҳеч бири ўз мақсадига эриша олмади. 100% натижа учун ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимизга раҳмат”, деб ёзган у Telegram-каналида.
Таъкидланишича, ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб, Москва Украинадаги нишонларга ҳужум қилиш учун мунтазам равишда учувчисиз самолётларни қўллай бошлаган.
Украина ҳаво кучлари эса Россия томони мамлакатнинг ғарбий вилоятлардаги муҳим инфратузилма ва ҳарбий объектларга ҳужум қилишни мақсад қилганини тахмин қилмоқда. Уларнинг билдиришича, Россия ҳужумда Эронда ишлаб чиқарилган Shahed 136 ва Shahed 131 дронларини ишлатган.
Шунингдек, Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари пойтахтга бир неча учувчисиз самолётлар тўлқини ҳужум қилгани, бироқ барчаси уриб туширилганини маълум қилган. Бу жорий ойда Киевга қилинган 12-ҳужумдир.
Бундан ташқари, Украина жануби ва ғарбидаги минтақавий ва ҳарбий идоралар ҳам учувчисиз қурилмаларни уриб туширгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қримнинг Боғчасарой вилоятида учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь