Россия Украинага “Кинжал” ракеталари билан ҳужум қилди

World

image

Бугун, 11 август куни Россия Украинага “Кинжал” ракеталари билан ҳужум қилди. Улар МиГ-31К самолётидан отилган. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди. 

Айтилишича, тўртта ракета учирилган бўлиб, улар Ивано-Франковск вилоятидаги Коломия аэродроми ҳудудига йўналтирилган. Ракеталардан бири Киев вилояти ҳудудида уриб туширилган. Қолганлари аэродром яқинига қулаган. 

Ракеталар билан фуқаролик инфратузилмаси объектларига, турар-жой секторига зарба берилган. Оқибатда 8 ёшли бола вафот этган.

Киев вилоятида урилган ракетанинг бўлаклари Киевнинг Оболонский туманидаги болалар шифохоналаридан бирининг ҳудудига ва шахсий уйга қулаган. У ерда ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Украина пойтахти Киев, шунингдек, Запорожье, Харьков ва Днепропетровск вилоятларига ракета ва ҳужумчи дронлар билан зарба берилганди. 2 августга ўтар кечаси Киевнинг учта туманида портлашлар содир бўлганди. 8 августда Россия қўшинлари Украинанинг Донецк вилояти Покровск шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносига ракета билан зарба берди ва 7 киши ҳалок бўлди. 9 августда эса Россия қўшинлари Запорожье шаҳридаги турар-жой бинолари жойлашган ҳудудга ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Ўз навбатида, Россия пойтахти Москвага 242830 июль ва 16910, 11 август кунлари дрон ҳужуми уюштирилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends