Украина бўйлаб портлашлар содир бўлди
Олам
−
19 Июль 2023 15742 1 дақиқа
Украина пойтахти Киевда портлашлар юз берди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко Telegram-каналида маълум қилди.
Вилоятда маҳаллий вақт билан соат 2:20 да ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал эшитилган. Иккинчи марта соат 4:40 да яна сиреналар овози янгради.
Соат 5:10 да Черкасcкая, Житомир, Винница, Хмельницкий, Ровнен вилоятларида ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилган.
“Шаҳарда ва вилоятда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда”, деб ёзган у.
Шу кечаси Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам портлашлар ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Киевда салютлар омбори ёниб кетган.
Шунингдек, Запорожье, Харьков ва Днепропетровск вилоятларида ҳам портлашлар содир бўлди.
Live
Барчаси