Россия “Толибон”нинг Афғонистондаги ҳокимиятини тан оладими? Путинниг махсус вакили жавоб берди
Олам
−
15 Август 2021
39280Россия “Толибон” ҳаракатининг Афғонистондаги ҳокимиятини ҳозирча тан олмайди. Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Афғонистонда ҳокимият алмашинувига шундай муносабат билдирди.
“Москва ҳозирча “Толибон”ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати, деб тан олмайди. Ҳаммасининг ўз вақти бор”, деган Кабулов.
Аммо, Кабуловнинг маълум қилишича, Москва Қобулдаги ўтиш даври ҳукумати билан ишлашга тайёр.
“Биз доим ўтиш даври ҳукумати тарафдори бўлганмиз, албатта, бирга ишлаймиз”, деган Кабулов.
Россия сўнгги икки кунда Афғонистонда содир бўлган воқеларни ҳеч бир ҳаракатсиз кузатди. Москва Афғонистон суверен давлат эканини, у ерда бўлаётган ишларга аралашмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, бугун, 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон бўйлаб назорат ўрнатганини эълон қилди. Афғонистоннинг қонуний ҳукумати ҳокимиятни ҳаракатга топширди. Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди.
LiveБарчаси