Ашраф Ғани Афғонистондан чиқиб кетди
Олам
−
15 Август 2021
27815Афғонистон Президенти Aшраф Ғани Тожикистон пойтахти Душанбега учиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Aфғонистон Президенти ҳукумати расмийси Сажжад Нуристоний ҳам тожик нашрига Ғани мамлакатни тарк этганини тасдиқлаган.
Унга кўра, Aшраф Ғанига унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб ва маъмурият раҳбари Фазл Маҳмуд Фазли ҳамроҳлик қилмоқда.
Тожикистондан кейин Ғани учинчи давлатга учиши керак, лекин қайси давлат экани ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик. Муваққат ҳукуматга эса собиқ Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалоли раҳбар этиб тайинланди.
Маълумот учун, бугун Қобулда Афғонистон ҳукумати ҳокимиятни "Толибон"га топширяпти. Толиблар шаҳарга ҳужум қилмасдан уни музокаралар орқали эгаллаш ҳаракатини бошлаган
LiveБарчаси