Россия сенатори Путинни агент Жеймс Бондга ўхшатди 

Олам

image
Путин АҚШ уни “тахт”дан ағдармоқчи деб ўйлаяпти — Байден north_east

Путин АҚШ уни “тахт”дан ағдармоқчи деб ўйлаяпти — Байден

Женевадаги Россия-Америка саммитига Президент Жо Байден агент Жеймс Бонд каби кириб келишни ўйлаганди, бироқ ўхшамади. Учрашувнинг Жеймс Бонди эса Россия Президенти Владимир Путин бўлди. Бу ҳақда РФ сенатори Алексей Пушков ўзининг Telegram’даги каналида ёзиб қолдирган.  

“Байден ўзини дунёдаги биринчи ва асосий сиёсатчи сифатида кўрсатмоқчи эди. У шунинг учун ҳам ушбу саммит ўтказилишини истади. Аммо, ўхшамади. Путин эса аксинча, янада ишончли ва мувафаққиятлироқ кўринарди”, дея қайд этган Пушков. 

Россиялик сенатор Женева саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжумани тўғрисида ҳам фикр билдирган. 

Унинг қайд этишича, Байден 7 нафар журналистни танлаб олган ва уларнинг саволига 30 минут жавоб берган. Путин эса деярли бир соатдан ортиқ вақт давомида журналистлар билан савол-жавоб қилган. 

Маълумот ўрнида, 16 июнь куни Байден Россия Президенти Владимир Путин билан Женевада учрашди. Музокаралар икки қисмдан иборат бўлди: тор ва кенгайтирилган таркибда. Умуман олганда, учрашув тахминан 4,5 соат давом этди. Шундан сўнг, алоҳида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди: журналистлар билан биринчи Россия раҳбари, сўнг Америка раҳбари суҳбатлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг