Россия Сенати рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилишни тақиқлади

Олам

image

Бугун, 20 декабрь куни Россия Федерацияси Федерация Кенгаши рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, энди мигрант болаларга тилни билиш бўйича тест синови жорий этилади. Ундан ўта олмаганлар эса мактабларга қабул қилинмайди.

Таълим ва фанни назорат қилиш федерал хизмати (Рособрнадзор) тест учун материалларни ишлаб чиқиш, баҳолаш мезонлари ва энг кам балл сонини аниқлаши керак.

Бундан ташқари, мактаб Россияда ноқонуний ва ҳужжати бўлмаганларни ўқишга қабул қила олмайди.

Агар қонун қабул қилинса, 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Давлат думаси депутатлари рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг болаларини мактабларга киритишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант рус тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг