Россия коронавирусга қарши дори экспортини бошлади

Олам

image

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва “ХимРар” компаниялар гуруҳи коронавирусга қарши ихтиро қилинган “Авифавир” дорисини экспорт қилишни бошлади.

Дори воситаси июнь ойида Беларусга жўнатилган, яқин вақт оралиғида Қозоғистонга етказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари ушбу дорига қизиқиш билдирган. 

“Авифавир” жорий йил 29 майда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва у “Фавипиравир” фаол таъсир этувчи моддаларни ўз ичига олган коронавирусга қарши дунёда биринчи дорига айланган.

У коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича услубий тавсиялари рўйхатига киритилган. «Авифавир» клиник синовларда самарали эканини исботлаган ва коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга.

Таблетка шаклида мазкур дори воситаси нисбатан арзон ва коронавирус билан зарарланишнинг дастлабки босқичларида даволаш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

1664

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг