Россия коронавирусдан ўлим даражасини пасайтириб кўрсатяптими?

Олам

image

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков СNN телеканали журналистининг РФда коронавирусдан ўлим ҳолати пасайтириб кўрсатилаётгани ҳақидаги фикрини рад қилди.

Журналист Россияда коронавирусга чалиниш ҳолати кўп бўлгани ҳолда, ундан вафот этганлар оз эканига эътибор қаратиб, маълумотлар яширилаётганига ишора қилган.

“Йўқ, мен бу фикрга қўшилмайман. Сиз Россия соғлиқни сақлаш тизими самаралироқ экани, у одамлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бериши ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?”, дея жавоб қайтарди Песков.

Песков Россия имкон қадар кўп тест ўтказишга ҳаракат қилаётганига урғу берди.

“Бизнинг мамлакатда коронавирусга кўп тест ўтказиляпти. Тест қанча кўп ўтказилса, шунча кўп ҳолатлар (касалланиш) аниқланади”, дейди Песков.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда кеча, 9 июнь ҳолатига 485 253 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 242 397 нафари соғайган ва 6 142 нафари вафот этган. Бугунгача Россияда коронавирусга ўтказилган тестлар 13,5 миллиондан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг