Россия Беларусь ва КХДР дипломатларини Дамашқдан эвакуация қилди

Олам

image

Россия Беларусь ва Шимолий Корея дипломатларини Суриядан эвакуация қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Инқирозли вазиятлар маркази департаменти маълум қилди.

Билдирилишича, кеча, 15 декабрь куни Россия Мудофаа вазирлиги Аэрокосмик кучларининг Хмеймим авиабазасидан Россиянинг Дамашқдаги хорижий ваколатхоналари ходимларининг бир қисми “Чкаловский” аэропортига етказилган. Хусусан, Беларусь, Шимолий Корея ва Абхазия дипломатлари ҳам эвакуация қилинган.

Шу билан бирга, Москва ўз ходимларининг бир қисмини Дамашқдаги дипломатик ваколатхоналаридан эвакуация қилганини, аммо Россиянинг Сурия пойтахтидаги элчихонаси ўз ишини давом эттираётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Суриядаги қўшинларини эвакуация қилишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Манбаларда Ҳмеймим авиабазасига келган транспорт самолётлари ҳамда Россияга жўнатишга тайёрланган С-400 зенит-ракета мажмуаси элементлари кўрсатилган. Шунингдек, сунъий йўлдошлар Россия ҳарбий кемаларининг Тартус портини тарк этганини қайд этган.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия КХДР эвакуация Беларусь Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг