Россия армиясининг 300 кунлик ҳарбий йўқотишлари эълон қилинди

Олам

image

Бугун, 20 декабрь куни 24 февралдан 19 декабргача Украинадаги уруш давомида Россия армиясининг умумий жанговар йўқотишлари эълон қилинди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумот берди.

Украина Қуролли Кучлари маълумотларига кўра, Россия қўшинларининг тахминий йўқотишлари:

  • аскарлар – тахминан 99 230 (+430 нафар сўнгги суткада) киши;
  • танклар – 2995 (+7) дона;
  • зирҳли жанговар машиналар – 5974 (+5) бирлик;
  • артиллерия тизимлари – 1960 (+7) бирлик;
  • ракета тизими – 410 (+0) бирлик;
  • ҳаво мудофааси тизимлари – 212 (+0) бирлик;
  • самолёт – 281 (+0) бирлик;
  • вертолётлар – 266 (+2) бирлик,
  • операцион-тактик даражадаги учувчисиз ҳаво воситаси – 1680 (+23) бирлик;
  • қанотли ракеталар – 653 (+0) бирлик;
  • кемалар / қайиқлар – 16 (+0) бирлик;
  • автомобиль ускуналари ва юк машиналари – 4599 (+7) дона;
  • махсус жиҳозлар – 177 (+2) бирлик.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси, Луганск халқ республикаси, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича ноқонуний референдумлар 2022 йил 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Москвага кўра, сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда Россия Федерациясига қўшилиш учун 99,23%, ЛХРда – 98,42%, Херсон вилоятида – 87,05%, Запорожье вилоятида – 93,11% овоз берилган. 30 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган псевдореферендумлар якунлари бўйича нутқ сўзлади, шундан сўнг ҳудудлар раҳбарлари билан Россия таркибига кириш тўғрисида битимлар имзоланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг