Россия ҳарбийси ҳамкасби ва 3 нафар тинч аҳолини отиб ўлдирди
Олам
−
09:05 2158 1 дақиқа
Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яриморолида россиялик ҳарбий ҳамкасбларига қарата ўқ узиши оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Кейин у тинч аҳолига ҳам ўқ узиб, уч кишини ўлдирди. Бу ҳақда Севастополь губернатори Михаил Развожаев маълум қилди.
Развожаевнинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида яна 3 киши жароҳатланган. Ҳужумчи эса қўлга олинган. Ҳозирча ҳужумнинг сабаби маълум эмас.
“Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва сабаблари аниқланмоқда”, деган Развожаев аҳолини хотиржам бўлишга ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақириб.
Маълумот ўрнида, Қрим Россия томонидан 2014 йилда Украинадан тортиб олиниб, аннексия қилинган Қора денгиздаги стратегик аҳамиятга эга ва кучли ҳарбийлаштирилган яриморол ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг камида 24 ҳудудидаги 70 дан ортиқ таълим муассасасида талабаларни Украинадаги урушга жалб қилиш ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси