“Роскосмос” директори ўринбосари ҳибсга олинди

Олам

image

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Роскосмос” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Олег Фролов ва унинг икки шеригини ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айблади. Бу ҳақда Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ишда Фроловдан ташқари, исм-шарифлари ошкор этилмаган якка тартибдаги тадбиркор ва тижорат ташкилоти ходими ҳам иштирок этмоқда. Улар ҳозир ҳибсга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, Фролов ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, яна икки айбланувчи билан жиноий тил бириктирган. Шундан сўнг асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича шартнома тузиб, камида 435 миллион рубллик бюджет маблағларини ўғирлаган.

“Роскосмос” Олег Фролов ҳибсга олинганини тасдиқлаган.

"Жиноят иши бўйича айбловлар ва тергов ҳаракатларига оид тафсилотлар Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг юрисдикциясида", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Роскосмос Олег Фролов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг