“Роскосмос” қозоғистонлик космонавтни орбитага юбормоқчи

Олам

image

Россия ва Қозоғистон космик соҳада яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, ҳозирда қозоғистонлик космонавтни орбитага чиқариш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда “Роскосмос” бош директори Юрий Борисов “Известия” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз қозоғистонлик космонавтни орбитага чиқариш масаласини муҳокама қилмоқдамиз, шунинг учун биз жуда яқин ҳамкорлик қиламиз”, дейди у. 

Бундан ташқари, “Роскосмос”, Борисовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон томонининг алоқа сунъий йўлдошини яратиш бўйича сўровини олган. 

“Бутун жаҳон космонавтикаси Россия Қозоғистондан ижарага олган Бойқўнғирдан бошланган. Бугунги кунда Россия Федерациясининг барча бошқариладиган парвозлари ушбу космодромдан амалга оширилмоқда”, дея эслатди давлат корпорацияси раҳбари. 

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Россия Президенти Владимир Путин Россия ўзининг космик хизматларини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва БРИКС мамлакатларига экспорт қилиш ҳақида ўйлаши кераклигини айтди. Давлат раҳбари Осиё, Африка, Лотин Америкаси бозорлари ҳозирда фаол ривожланаётганини, ташкилотлар иқтисодиётнинг янги сегментларини шакллантиришга, уларнинг технологик салоҳиятини оширишга тайёр эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Россия бу истакни қўллаб-қувватлаши керак.

Маълумот учун, Қозоғистон Республикасининг биринчи космонавти Айдин Аимбетов бўлиб, у 2015 йил сентябрь ойида коинотга парвоз қилган. У 18-ташриф буюрувчи экспедиция таркибида Халқаро космик стансияда ишлаган, Россиянинг “Союз ТМА-18М” космик кемасида орбитал станцияга етказилган ва “Союз ТМА-16М”да Ерга қайтган. Аимбетовга қадар Токтар Аубакиров (1991) ва Талгат Мусабоев (1994, 1998, 2001) космик парвозларни амалга оширган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Роскосмос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг