Россия ва АҚШ экипажлари биргаликда космосга чиқди
Олам
−
08 Апрель 2025 3521 1 дақиқа
Бортида Россия–Америка экипажи бўлган “Союз МС-27” транспорт пилотли космик кемаси уч соатлик парвоздан сўнг Халқаро космик станциянинг (МКС) “Причал” модулига муваффақиятли туташди. Бугун, 8 апрель куни туташув жараёнини “Роскосмос” ўзининг YouTube-канали орқали жонли эфирда намойиш этди.
“Союз-2.1а” юк ракетаси Байқонғир космодромидан 8 апрель куни тонгда учирилди”, деб хабар берди “Роскосмос”нинг Telegram-канали.
Кема бортида россиялик космонавтлар Сергей Рижиков ва Алексей Зубрицкий ҳамда NASA астронавти Жонатан Ким бор. Улар орбитада 245 кун бўлишлари режалаштирилган. Шу вақт мобайнида икки марта очиқ космосга чиқиш ва 40 дан ортиқ илмий тажрибалар ўтказиш кўзда тутилган.
2025 йил февраль ойида “Роскосмос” ва NASA Халқаро космик станцияга ўзаро парвозлар бўйича келишувни 2026 йил охиригача узайтиришга келишиб олди. Бу дастур орқали Россия ва АҚШ космонавтлари ҳамда астронавтлари бир-бирларининг космик кемаларида орбитага юборилади.
Россияликлар “Союз МС” кемаларида парвозларни амалга оширади, Америка томони эса NASA буюртмасига кўра Илoн Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган Crew Dragon кемаларидан фойдаланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025