“Луна-25” коинотдан биринчи суратларни узатди

Технология

image

Россия тарихидаги биринчи сайёралараро станция “Луна-25” коинотдан биринчи суратларини узатди. Бу ҳақда “РИА новости” нашри хабар берди. 

“Роскосмос” давлат корпорацияси таркибига кирувчи станция 11 август куни Москва вақти билан 02:11 да "Восточний" космодромидан учирилди, 16 август куни эса у Ой орбитасига кириб борди. Билдирилишича, ҳозир космик кема Ой орбитасида парвозини давом эттирмоқда. Барча тизимлар меъёрида ишлаяпти ва у билан алоқа барқарор.

“Луна-25” Ойнинг жанубий қутбида қийин рельефга эга бўлган ҳудудга юмшоқ қўнишни амалга оширадиган биринчи қурилма бўлиши кутилмоқда. Бу ҳодиса 21 августга тўғри келади. Парвознинг асосий мақсади ой тупроғининг контактли тадқиқотларини ўтказишдир.

Суратлар Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти сайтида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Хитой атроф-муҳит мониторинги ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун Huanjing Jiancai-2-06 радар сунъий йўлдошини коинотга муваффақиятли учирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

сурат Ой Роскосмос коинот Луна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made