Хитой навбатдаги сунъий йўлдошини космосга учирди
Олам
−
09 Август 2023
3271Хитой атроф-муҳит мониторинги ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун Huanjing Jiancai-2-06 радар сунъий йўлдошини коинотга муваффақиятли учирди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, сунъий йўлдош бугун, 9 август куни Long March 2C ракетаси орқали космосга олиб чиқилди. Ракета Пекин вақти билан соат 06:53 да Тайюан космодромининг учириш майдончасидан учирилган.
Ушбу қурилма барча об-ҳаво шароитида юқори аниқликдаги тасвирларни олиш имконини берувчи радар диафрагма синтези билан жиҳозланган.
Сунъий йўлдошдан олинган суратлар Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда фойдаланилади. Шунингдек, у Экология ва атроф-муҳит вазирлиги томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни қидириш , қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳаларида қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Хитойнинг Long March 2D ракетаси Гоби чўлидан кўтарилиб, орбитага учта махфий сунъий йўлдошни олиб чиққан эди.