Роналдунинг ўғли “Реал” академиясида машғулот ўтказди

Спорт

image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг тўнғич ўғли Криштиану Жуниор “Реал Мадрид” академиясининг U16 жамоасида машғулот ўтказди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Криштиану Жуниор ҳужумчи сифатида ўйнайди ва ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ёшлар жамоаси аъзоси ҳисобланади. У яқин келажакда “Реал Мадрид” тизимига қўшилиш мақсадида клуб академиясида синов машғулотларида иштирок этган.

Роналдунинг ўғли 2010 йил июнь ойида туғилган. У илк бор 2025 йил октябрь ойида Португалия 16 ёшгача бўлганлар терма жамоасига чақирилган эди.

Унинг отаси Криштиану Роналду беш карра “Олтин тўп” соҳиби, беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони ҳамда расмий ўйинларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У 2023 йилдан буён “Ал-Наср” сафида тўп тепиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду академия “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг