Роналдунинг маоши қисқартирилади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” АПЛда мавсумни тўртинчи ўриндан пастда якунла-са, ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маоши қисқартирилиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда 36 ёшли форвард ҳафтасига 458 минг евро ишлаб топади. Маоши камайган тақдирда ушбу миқдор 345 минг еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, агар “Қизил иблислар” Чемпионлар лигасига йўлланма олмаган тақдирда, Роналду жамоадан кетиши ҳақида хабар берилганди. Португалиялик футболчи фаолияти давомида 6 марта еврокубокларда ғолиб чиққан “Реал” афсонаси Франсиско Хентонинг рекордини янгиламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану жорий мавсум АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. МЮ эса 22 ўйиндан сўнг 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ МЮ Роналду

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг