Роналдунинг қаллиғи Месси учун изоҳ қолдирди. Уни хиёнатда айблашди

Спорт 42950
image
-

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригес ПСЖ футболчиси Лионель Мессининг “Facebook” постига изоҳ қолдирди ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аргентиналик футболчи яқинда ўзининг “Facebook” саҳифасида терма жамоа машғулот либосида тушган суратини жойлаштирган эди. Жоржина пост остидаги изоҳларда иккита оқ юрак ва битта олов эможи қолдирди.

Лео обуначиларидан бири 27 ёшли моделнинг бу ҳаракатлари билан Роналдуга хиёнат қилгани ҳақида ёзди. Родригес эса унга ҳазиломуз тарзда жавоб қайтарди: 

“Яхши, фақат Криштиануга айтманг”.

Жоржина Роналду билан илк бор 2016 йилда танишган ва жуфтликнинг Алана Мартин исмли қиз фарзанди бор. Бундан ташқари Криштианунинг яна уч нафар фарзанди бор.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” етакчиси Жоржина Родригес билан бирга эгизак фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3455
Рейтинг: 3
t
×