Роналду Жоржина билан эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилди 

Спорт 20918
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Жоржина Родригес билан фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда португалиялик форвард ўзининг Instagram саҳифасида пост қолдирган

“Эгизак фарзанд кутаётганимизни эълон қилишдан хурсандман. Юрагимиз меҳрга тўла – биз сиз билан учрашишни интиқлик билан кутмоқдамиз”, дейди Криштиану ўзининг саҳифасида. 

ОАВга кўра, Родригес 12 ҳафталик ҳомиладор. 36 ёшли португалиялик бешинчи марта ота бўлади. Футболчи Жоржина билан биргаликда қизи Алана Мартинани, шунингдек суррогат оналардан уч нафар фарзандни тарбияламоқда: кичик Криштиану (Cristiano Jr.), Эва (Eva) ва Матео (Mateo).

Жорий йилнинг сентябрь ойида ҳужумчининг онаси Долореш Авейру ўғлига моделга уйланмасликни маслаҳат берган эди. Авейру Родригесни фақат футболчининг пуллари қизиқтираётганини айтган. Унинг фикрича, Роналду борган сари оиладан узоқлашиб, фақат келинни тингламоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1058
Рейтинг: 3
t
×