Роналду Евро-2024 саралашида ҳужумга учради
Спорт
−
17 Октябрь 2023
14647Босния ва Герцеговина терма жамоаси билан 2024 йилги Европа чемпионати саралаш ўйинида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга смартфон кўтарган мухлис ҳужум қилди.
“J” гуруҳидан ўрин олган учрашув 16 октябрь куни Босниянинг Зеница шаҳрида бўлиб ўтди ва 5:0 ҳисобида португалияликлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи бўлим охирида мухлислардан бири смартфон билан майдонга югуриб чиқиб, Роналдуни ушлаб олди, бироқ стюардлар тезда мухлисни португалиялик футболчидан узоқлаштирди, бироқ айнан шу вазиятда кимдир Роналдунинг оёғини босиб олди. Футболчи эса ўзини ноқулай ҳис қилди, аммо ўйинни давом эттирди.
Босния устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Португалия терма жамоаси муддатидан аввал Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди.
Ҳозиргача Роналду ватандошларидан ташқари, Бельгия, Франция, Испания, Шотландия, Туркия ва Австрия терма жамоалари Евро-2024 йўлланмасини нақд қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь