Роналду яна совринсиз мавсум ўтказди. “Ал-Иттиҳод” Саудия Пролигаси чемпионига айланди
Спорт
−
16 Май
2079Жидданинг “Ал-Иттиҳод” клуби Саудия чемпионати 2024/25 йилги мавсум чемпионига айланди.
Кеча, 15 май куни Саудия Арабистони Пролигаси 32-турида турнир жадвали пешқадами “Ал Иттиҳод” Риёдда “Ал-Раед” меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Умар Гонсалес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада Стивен Бергвейн ҳисобни тенглаштирди. 40 дақиқада жиддаликлар футболчиси Данило Перейра ҳисобни 1:2 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи тайм бошида, яъни 47-дақиқада Абдулраҳмон Алобуд орадаги фарқни 2 тага оширди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва шу тариқа, “Ал-Иттиҳод” 77 очко жамғариб, турнир жадвалида етакчиликни, балки чемпионликни қўлга киритди. Энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”дан 9 очко илгарилаб кетди.
Криштиану Роналду етакчилигидаги “Ал-Наср” эса 63 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгалламоқда.
LiveБарчаси