Бензема “Реал” ва “Ал-Иттиҳод” ўртасидаги фарқни айтди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ҳозирги жамоаси ва “Реал” ўртасидаги фарқларни маълум қилди.

“Испанияда ва ундан ташқаридаги муҳит бутунлай бошқа-бошқа Бу ерда ҳамма нарса “Реал Мадрид”дан бутунлай фарқ қилади. Ва шунга қарамай, бу ерда жуда қийин, чунки мухлислар доимо ғалаба қозонишимизни талаб қилади”, дейди Бензема.

36 ёшли Карим Бензема Саудия Арабистони клубига 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бензема Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг