Бензема фаолиятини якунламоқчи

Спорт

image

“Ал-Иттиҳод” клубининг 36 ёшли франциялик ҳужумчиси Карим Бензема ушбу мавсум якунида фаолиятини якунлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, Карим ҳали якуний қарорга келмаган, бироқ бу ҳақда ўйлаб кўрмоқда. Шу билан бирга, Саудия клуби франциялик футболчини шартномаси тугагунча, яъни 2026 йилга қадар ўйнашини кутмоқда. 

Бензема фаолиятини якунлагач, “Реал” клубининг элчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.

36 ёшли Карим Бензема Саудия клубига 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 11 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг