Роналду ва Месси йўқ. Европада йилнинг “Энг яхши ўйинчи”си унвони учун номзодлар аниқ бўлди

Спорт 12666
image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFА) 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи учун аталган совринга даъвогарларни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Европанинг энг яхши футболчисига топшириладиган мукофотга номзодлар билан танишинг:

Карим Бензема (“Реал Мадрид”/Франция терма жамоаси);

Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”/Бельгия);

Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”/Бельгия).

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ҳам кучли учликка киришга жуда яқин келган. Бироқ Роберт рейтингда тўртинчи ўрин билан кифояланган. Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич кучли бешликка якун ясаб берган. Криштиану Роналду ва Лионель Месси кучли 15 таликка ҳам киритилмаган.

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар уч нафар номзод:

Карло Анчелотти (“Реал Мадрид”);

Юрген Клопп (“Ливерпуль”);

Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”).

Қайд этиш керакки, йилнинг энг яхши мураббийига топшириладиган совринга асосий даъвогар “Реал Мадрид” устози Карло Анчелотти ҳисобланади. У ўтган мавсумда “лос бланкос” билан биргаликда Европа Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида зафар қучган.

Ғолиблар мураббийлар ва спорт журналистларининг берган овозлари натижасига кўра аниқланади.

Маълумот учун, мукофотларни топшириш маросими шу йилнинг 25 август санасида бўлиб ўтади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 514
Рейтинг: 3.1
t
×