Роналду МЮда ўйнаган вақтларда Сульшер захирада ўтирарди – Конор

Спорт 1937
image

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор “Манчестер Юнайтед”нинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида гапирди.

“МЮ билан боғлиқ муаммо шундаки, “Олд Траффорд” тенгдош футболчиларнинг бир-бири билан чақ-чақлашадиган маконига айланиб қолган. Юқори мақомга эга бўлган одам ҳамма нарсага масъул бўлиши керак. Авваллари Роналду жамоа сафида майдонга тушган пайтларда Оле (МЮ мураббийи) захирада ўтирарди. Сульшерга бўлган ҳурматим чекчиз, лекин унинг ролини ўзгартириш керак. Бу менинг фикрим”, дея ёзган Макгрегор.

Қизиқ томони шундаки, “Ноториус” ушбу постни бутунлай ўчириб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор Ватикандаги базм чоғида италиялик DJ ва телебошловчи Франческо Фаччинетти билан жанжаллашиб, унинг бурнини синдириб қўйган эди. Шундан сўнг, Франческо ва унинг рафиқаси бўлиб ўтган воқелик ҳақида ижтимоий тармоқларда чиқиш қилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 2.9
t
×