Роналду “Ливерпуль”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг Instagram саҳифасида “Ливерпуль”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

“Баъзида мағлубиятга учраймиз ва доимо ғалаба қозониш учун курашамиз. Гоҳида таблодаги ҳисобни муҳокама қилиш керак эмас. Бунинг учун биз ва фақат биз жавобгармиз, чунки бошқа айбдор йўқ. Қадрдон мухлисларимиз яна бир бор бизни қўллаб-қувватлашди. Улар учун ҳам яхшироқ натижаларга эришиш вақти келди”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Англия Премьер лигасининг 9-тур учрашувида “Ливерпуль”га йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда Наби Кейта ва Диого Жота биттадан гол урган бўлса, Муҳаммад Салоҳ хет-трик қайд этди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛ жорий мавсумида ўтказилган ўйиинларнинг 8 тасида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. “Қизил иблислар” турнир жадвалида 14 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер АПЛ Роналду Ливерпуль Салоҳ Ман Юнайтед

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг