Роналду клубни бошқармайди – “Ал-Наср” бош директори

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби футболчиси Кришттиану Роналду клубни бошқарув ишларида иштирок этмайди. Бу ҳақда жамоа бош директори Гидо Финга маълум қилди.

Фингага кўра, Роналду жамоанинг етакчи футболчиси ва у нафақат техник нуқтаи назардан, балки ўзини тутиши билан ҳам дунёнинг энг кучли футболчиси ҳисобланади.

“Криштиану Роналду клубни бошқармайди. У дунёнинг биринчи рақамли футболчиси. У қайси йўналишда боришимиз кераклигини билади ва биз у билан ўз олдимизга мақсад қўйганмиз, унга эришмоқчимиз. Роналду қандай ғалаба қозониш кераклигини жуда яхши билади ва биз ундан ғалаба қозонишни ўргатишини сўраймиз. Биз бу йил у билан бирга кўплаб ғалабаларга эришдик ва энг муҳим мақсадга эришдик. Криштиану жамоанинг бир қисми ва биз у билан бирга эканлигидан жуда хурсандмиз”, дейди “Ал-Наср” бош директори.

Маълумот учун, Криштиану Роналду 2023 йилнинг январидан буён Саудия клубида тўп тепмоқда. Унинг Риёд клуби билан шартномаси  2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳозирга қадар Криштиану “Ал-Наср”да  69 та ўйинда иштирок этиб, 62 та гол урди ва 17 голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг