Роналду гол урган ўйинда МЮ “Тоттенхэм”ни таслим этди
Спорт
−
30 Октябрь 2021
3765Бугун, 30-октабр куни Лондондаги “Тоттенхем Хотспур” стадионида Англия Премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган “Тоттенхем” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди.
Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида “қизил иблислар” ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛ жорий мавсумида ўзининг 4-голини урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг голига ватандоши Бруно Фернандеш ассистентлик қилди. Криштиану бунга қадар 5 ўйинни голсиз тарк этганди.
64-дақиқага келиб тезкор қарши ҳужум уюштирган “манкунианлар” ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Бу сафар Роналдунинг узатмасидан сўнг, Эдинсон Кавани рақиб дарвозасига тўп киритди. Ўйин якунланиб бораётган бир паллада Маркус Рэшфорд гол уриб, учрашувга якуний нуқтани қўйди. Шу тариқа МЮ 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди
Эслатиб ўтамиз, Роналду фаолиятида 11-марта “шпорлар” дарвозасини ишғол қилди. 36 ёшли португалиялик футболчи ҳеч бир инглиз клубига бу қадар кўп гол урмаган. Бундан ташқари, Криш кетма-кет 6 ўйиндан бери “Тоттенхэм”га гол уриб келмоқда.
Маълумот учун, ғалаба эвазига ўз ҳисобидаги очколар сонини 17 тага етказиб олган “Манчестер Юнайтед” турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. “Тоттенхэм” эса 15 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь