Роналду фаолиятини қачон якунлайди? МЮ бош мураббийи жавоб берди

Спорт 10093
image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер 36 ёшли Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати ва футболчи фаолиятини қачон якунлаши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Криштиану Роналду қачонгача профессионал даражада ўзини тута олади? Агар у 40 ёшида ўз фаолиятини давом эттирса ҳам ҳайрон бўлмайман, чунки мен унинг ўзига қандай эътибор беришини яхши биламан. Криштиану ҳозирги даражага етишиш учун бор кучини сарфлади. У жисмоний ҳолати учун ҳар қандай мақтовга лойиқ. Албатта, бу муваффақиятнинг калити қисман унинг генларида, ДНКсида”, дейди Сульшер.

Шунингдек, МЮ бош мураббийи Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолатидан мамнун эканини билдирди:

“Эътиборли томони шундаки, Роналду мотивацияларга тўла. Унинг ғолиблик менталитети ҳали ҳам шундай ва бу ички хоҳиш туфайлидир. Криш футбол учун барча энергиясини сарфлаб бўлмагунича фаолиятини давом эттиради. Умид қиламанки, бу ҳолат яна бир неча йил давом этади. “CR 7” 36 ёшида ҳам чемпионатнинг энг тезкор футболчиларидан бири ва мен унинг жисмоний ҳолатидан мамнунман”.


 Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га қайтганидан сўнг, майдонга тушган ҳар бир ўйинида гол ураётган эди. Бироқ, бугун, 25 сентябрь куни АПЛнинг 6-турида “Астон Вилла” “қизил иблислар”дан гол ўтказиб юбормади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, манчестерликларнинг 18 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 526
Рейтинг: 3
t
×