Роналду фаолиятидаги 800-голни урди

Спорт

image
0:00
0:00
download

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Роналду Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши ўйинда  фаолиятидаги 800-голини урди ва ушбу натижага эришган тарихдаги биринчи футболчига айланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими бошида “Қизил иблислар” Криштиану Роналдунинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Португалиялик футболчи Рэшфорднинг узатмасини дарвозага аниқ йўллади ва фаолиятидаги 800-голини киритди.

36 ёшли Роналду “Реал Мадрид” сафида 450 та, “Манчестер Юнайтед”да 129 та, “Ювентус”да 101 марта, “Спортинг”да 5 та ва Португалия терма жамоасида эса 115 та гол урган.

Маълумот учун, Англия Премьер лигаси турнир жадвалида МЮ 21 очко билан еттинчи, “Арсенал” эса 23 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал МЮ Роналду 800-гол

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made