Роналдо янги клубининг FIFA олдидаги қарзларини тўлайди

Спорт

image

“Крузейро” президенти Серхио Сантос Родригес клубнинг FIFA олдидаги 7,7 миллион евро қарзини жамоанинг янги хўжайини, бразилиялик собиқ футболчи Роналдо Назарио тўлашини маълум қилди.

“Роналдо қарзни тўлайди. Назарий жиҳатдан, у жамоага тегишли, лекин тўланиши керак, акс ҳолда ўйнаш мумкин бўлмайди. Келаси йил жамоа олдида катта харажатлар бўлади. Роналдо ва мен FIFA томонидан маошлар кечиктирилмасдан ва санкцияларсиз тўланиши, келаси йил яхши натижаларга эришишни кафолатламоқчимиз”, дейди Родригес.

Роналдо Бразилия клубининг 90 фоиз акциясини 62,5 миллион еврога сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди. “Сўйлоқ тиш” Испаниянинг “Вальядолид” клуби акцияларинг 51 фоизига эгалик қилади.

Маълумот учун, Роналдо футболчилик фаолияти мобайнида “Крузейро”, “ПСВ Эйндховен”, “Барселона”, “Интер”, “Реал”, “Милан” ва “Коринтианс” клубларида ўйнаган. Бразилия терма жамоаси сафида 1994 ва 2002 йилга Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Шунингдек, икки марта “Олтин тўп” совринини қўлга киритган (1997, 2002).
 


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Роналдо Крузейро

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг