“Рома” ўз тарихида иккинчи марта Европа лигаси кубогини қўлга кирита олмади
Спорт
−
01 Июнь 2023
2414Жорий мавсум Европа лигасининг сўнгги ўйинида “Рома” “Севилья”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Учрашув Будапештдаги “Пушкас Арена” стадионида бўлиб ўтди ва испан клубининг ғалабаси билан якунланди (1:1 – асосий вақт, пенальтилар сериясида 4:1).
“Рома” илк бор 1990/1991 йилги мавсумда UEFA кубоги финалида ўйнаган. Ўшанда Оттавио Бянки бошчилигидаги жамоа “Интер”га умумий 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
“Севилья” ўз навбатида тарихда еттинчи марта Европа Лигаси (UEFA кубоги) бош совринини қўлга киритди. Жамоа бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади. Жамоа охирги марта 2019/2020 йилги мавсумда турнир ғолибига айланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь