Робот полиция жиноятчиликка қарши курашишни бошлайди

Олам

image

2028 йилга бориб сунъий интеллектга асосланган хавфсизлик полиция роботлари жиноятчиликка қарши курашда фаол иштирок этади. Бу ҳақда “The News Times” хабар берди.

Делавер университети профессори Иван Сун Аризонада бўлиб ўтган Америка фанни ривожлантириш ассоциацияси конференциясида робот офицерлар яқинда бомбани йўқ қилиш вазифаларидан ташқари бошқа ишларни ҳам қилиши мумкинлигини айтган. 

Унинг сўзларига кўра, роботлар ўққа тутилиш ёки пичоқлашдан омон қолиши ва чарчоқсиз узоқ масофаларда гумондорларни таъқиб қилиши мумкин.

Сун тадқиқоти шуни кўрсатадики, бутун дунё бўйлаб полиция бўлимлари ўзларининг операцион самарадорлигини ошириш ва полиция ходимларини ҳимоя қилиш учун робототехника ва сунъий интеллектдан фойдаланади.

Хусусан, Хитой ўз чегараларида транспорт ҳаракатини назорат қилиш учун гуманоид роботларни жойлаштирган. Таиланд полиция бошқармаси эса оломонни назорат қилиш учун ўз фаолиятига 360 даража кўриш қобилиятига эга махсус роботини киритган. Қўшма Штатлар ва Сингапур бўйлаб казинолар ва савдо марказларида ғилдираклардан фойдаланадиган хавфсизлик роботлари ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla раҳбари Илон Маск компания Model S ва Model X электромобилларини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатиб, завод гуманоид Optimus роботларини ишлаб чиқаришга мослаштирилишини маълум қилган эди.

Фарангиз Суннатова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

хавфсизлик жиноятчилик Робот полиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг