Римдаги портлашда 21 киши жабрланди
World
−
04 July 2025 7606 1 minute
Бугун, 4 июль куни Италия пойтахти Рим шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиб, 21 киши жабрланди. Бу ҳақда “Il Messaggero” газетаси хабар берди.
“Айни дамда 21 киши жабрланган, асосан қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида бир неча бинолар ва “ўнлаб машиналар” зарар кўрган. Портлаш содир бўлган жойга туташган маҳаллалардан аҳоли эвакуация қилинган.
Газетанинг ёзишича, портлаш юк машинасининг қувурга қулагани сабабли содир бўлган. Шундан сўнг ёнғин келиб чиқиб, ёқилғининг портлашига олиб келган.
Live
All