Римда озарбайжонликлар норозилик намойиши ўтказди (фото)
Олам
−
31 Январь
5810Италия пойтахти Рим марказидаги Piazza dei Santi Apostoli майдонида озарбайжонликлар арман террорига қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда “CBC” нашри маълум қилди.
Италия полицияси назорати остида бўлиб ўтган акция Арманистон томонидан Озарбайжон ҳудудларида содир этилган мина ва экологик терроризм ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат бўлган.
Акция ташкилотчилари тарқатган маълумотларга кўра, 30 йил давомида Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларида арманлар томонидан амалга оширилган экологик терроризм ва миналар билан атроф-муҳитнинг ифлослантирилиши минтақа экотизими, табиати ва ресурсларини вайрон қилди. Шу кунгача озарбайжонлик ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли портловчи моддалардан жабрланиб келмоқда. Бироқ, арманлар на миналар хариталарини тақдим этган, на экологик терроризм бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 11 ноябрь куни Бакуда бўлиб ўтган норозилик акцияси чоғида 150 га яқин одам ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси