Рекордчи Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди

Спорт

image

Айни кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи давом этмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг биринчи кунида дастлабки саралаш баҳслари ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда ўзбекистонлик Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг икки чиқиши жами 12,899 балл билан баҳоланди. Бу саралаш дастуридаги тўртинчи натижа бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон вакилларидан Дилдора Арипова амалга оширган икки тўсин, Абдулазиз Мирвалиевнинг ҳалқа ва эркин машқи, Абдулла Азимовнинг от устидаги чиқиши ҳамда Равшан Комилжоновнинг эркин машқлари медаллар учун курашни давом эттиришга етарли бўлмади. 

Бугун яна бир қатор йўналишларда саралаш баҳслари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Оксана Чусовитина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг