Чусовитина 49 ёшида Жаҳон кубогида зафар қучди (видео)
Спорт
−
08 Март
552149 ёшли ўзбекистонлик спорт гимнмастикаси устаси Оксана Чусовитина Озарбайжонда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди.
Бугун, 8 март куни Чусовитина финал босқичида таяниб сакраш дастурида 13.516 балл тўплаб, олтин медалга сазовор бўлди. Чусовитина саралаш босқичида 13.266 балл жамғариб, иккинчи натижа билан финалчилар қаторидан ўрин олган эди.
Маълумот ўрнида, Чусовитина фаолияти давомида 4-марта Жаҳон кубогида зафар қучмоқда. У 1991 йилда жамоавий ва яккалик дасутрида, 2003 йилда таяниб сакраш йўналишида олтин медални қўлга киритган.
LiveБарчаси