Афсонавий Чусовитина Олимпиадада қатнашмайди (видео)
Спорт
−
23 Май
6975Ўзбекистонлик афсонавий спортчи Оксана Чусовитина жароҳат олиб, Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказиладиган лицензион мусобақада қатнашмайдиган бўлди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Жароҳати боис, 48 ёшли Чусовитина 24 май куни Тошкентда старт оладиган лицензион турнирда иштирок эта олмайди. Бу дегани у Париж Олимпиадасида қатнашмайди.
Маълумот учун, Чусовитина шу вақтга қадар 8 та Олимпия ўйинларида иштирок этиб, Гиннес рекордлар китобига кирган. Париж Олимпиадаси унинг фаолиятидаги 9-Олимпиада бўлиши мумкин эди.