“Реал” Валенсиядаги жабрланган оилаларга катта сумма хайрия қилди

Спорт

image

Пиреней яримороли қирғоқларига келиб, 150 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли “Дана” тўфони бутун Испания ва Европани саросимага солди. Табиий офатдан жабрланган оилаларга Мадриднинг “Реал” клуби 1 миллион евро хайрия қилди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди. 

Манбага кўра, амалдаги Европа Чемпионлар лигаси ва Ла Лига кубоги соҳиблари “Реал Мадрид”дан ташқари жабрланган оилаларга Каталониянинг “Барселона” ва бошқа бир қатор машҳур жамоалар ҳам хайрия қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирга келиб “Дана” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 нафардан ошди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниядаги тўфонлар оқибатида “Валенсия” клубининг собиқ футболчиси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Испания Валенcия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг