“Реал” Погба трансфери учун Райоланинг “оғзини мойламоқчи”

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби “Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбага йилига 14 миллион евролик маош билан шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Испаниянинг ABC нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Қироллик клуби” Погба ва унинг агенти Мино Райолага 30 миллион евро миқдорида бонус тўлашга тайёр. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам франциялик ярим ҳимоячи билан шартномани узайтиришга умид қилмоқда. Жамоа Погбага йилига 20 миллион евро маош ва 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ, ESPN нашри Погба 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Бироқ, Каталония клуби футболчининг маоши юқори бўлгани учун шартнома имзолай олмайди.

Маълумот учун, Погба 28 ёшда ва 2016 йилдан буён “Қизил иблислар” сафида ўйнаб келмоқда. Шу пайтга қадар инглиз клуби таркибида 215 ўйин ўтказиб, 38 гол ва 49 голли узатмани амалга оширган. Франция терма жамоаси таркибида 2018 йил Жаҳон чемпиони бўлган ва 2016 йилда Европа чемпионати кумуш медалини қўлга киритган. Шунингдек, жорий йил Миллатлар Лигасида ғолиб бўлди.

Поль Погба терма жамоаси сафида 89 та ўйинда майдонга тушган ва 11 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 8 голга ассистентлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Поль Погба FIFA Флорентино Перес Мино Райола Манчестер Бнайтед

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг