“Реал”нинг янги футболчилари МЮни аяб ўтирмади

Спорт

image

АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги NRG стадионида “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс Испания клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем томонидан киритилди. “Қаймоқранглилар” сафида Беллингем дебют голини урди. У баҳснинг олтинчи дақиқасидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Германиялик ҳимоячи Антонио Рюдигер эса ўз номига ассист ёздириб қўйди. Учрашувнинг 89-дақиқасида Мадрид клубига яна бир янги келган испаниялик ҳужумчи Хоселу ҳам дебют голини киритди. Унга ҳамюрти Лукас Васкес голли узатма етказиб берди.

“Реал Мадрид” навбатдаги ўртоқлик учрашувини “Барселона”га қарши ўтказади. “Манчестер Юнайтед” эса Дортмунднинг “Боруссия”си билан баҳслашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал МЮ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг