“Реал”нинг “Месси”си жароҳати сабаб икки ойга сафдан чиқди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” футболчиси Арда Гулер жароҳати сабаб икки ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда “Managing Madrid” хабар берди

Маълум қилинишича, 18 ёшли ярим ҳимоячи Арда Гулернинг жароҳати кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин ва бунинг оқибатида у камида икки ой муддатга сафдан чиқишга мажбур бўлади. Туркиялик форвард “Реал”нинг АҚШда бўлиб ўтаётган мавсумолди машғулотлари мобайнида тиззасидаги оғриқлардан шикоят қилган. Дастлаб Гулерни мушаклари толиққан деб ўйлашган, бироқ тиббий кўриклар бунинг аксини кўрсатган.

“Арда Гулер ҳали 18 ёшда ва у учун энг муҳими йил давомида футболчи сифатида ўсишда ва ривожланишда давом этиш, яъни “Реал” уни бу жароҳатдан тикланишга ҳамда майдонга қайтишга шоширмайди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, у яқин орада Мадридга қайтиб, даволанишни бошлаши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Арда Гулер июль ойи бошида Туркиянинг “Фенербахче” клубидан “Реал Мадрид”га кўчиб ўтган эди. “Transfermarkt” порталига кўра, “қаймоқранглилар” футболчи учун 20 миллион евро тўлаган. Хавбек мадридликлар билан 2029 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг